«Россия — Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори». Тоқаев ва Путин нималар ҳақида келишиб олишди?
Остонада Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Келгуси уч йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланиб, нефть-газ саноати, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.